adattive - мобильная тема

Boqiy bitiklar

Автор
Опубликовано: 3247 дней назад ( 1 февраля 2016)
0
Голосов: 0
Алишер Навоий
15- аср жаҳон маънавиятининг буюк сиймоси Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳижрий 844 йил рамазон ойининг 17-куни (1441 йил 9 феврал)да Ҳиротда туғилган. Ҳирот шаҳри XV аср биринчи ярмида Соҳибқирон Амир Темур асос солган улуғ салтанатнинг иккинчи пойтахти, Темурнинг кенжа ўғли Шоҳрух Мирзонинг қўл остидаги обод манзилларидан бири эди. Алишер туғилган хонадон Темурийлар саройига азалдан яқин ва юртда муайян нуфуз соҳиби эди.

Бўлғуси шоирнинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад ўғлининг тарбиясига жиддий эътибор берди. Алишернинг шеъриятдаги илк устози тоғаси Мир Саййид Кобулий ва Муҳаммад Али Ғарибийлардир. Навоий «Мажолис ун-нафоис» асарида Кобу¬лий ҳақида: «Яхши табъи бор эрди, туркчада майли кўпроқ эрди...» деса, Ғарибий ҳақида: «Хуш муховара (хушсуҳбат) ва хушхулқ ва дардманд йигит эрди. Кўпроқ созларни яхши чалар эрди. Уни ва усули хўб эрди. Мусиқий илмидин ҳам хабардор эрди...» — дейди.

1447 йилда Шоҳрух вафот этгач, Темурий шаҳзодалар ўртасида тож-тахт дарди хуруж қилиб, юртда талотўп бошланди ва Ғиёсиддин Муҳаммад хонадони ҳам кўп қатори ватанни тарк этди. Ёш Али¬шер учун тақдир синовлари бошланди. Шоҳрухнинг набираси Абулқосим Бобур 1452 йилда Ҳирот тахтига ўтиргач, Алишернинг отасини Сабзаворга ҳоким этиб тайинлади. Лекин орадан кўп ўтмай Ғиёсиддин кичкина дунёдан кўз юмди. Бу пайтда Алишер эндигина 12 ёшга қадам қўйган эди. Абулқосим Бобур Алишер ва унинг мактабдош дўсти Ҳусайнни ўз тарбиясига олди, 1456 йили эса ўзи билан Машҳадга олиб кетди. Кейинчалик Ҳусайн Бойқаро сипоҳийлик йўлини танлади, Алишер эса замонанинг «малик ул-калом»и Мавлоно Лутфий таҳсини ва ҳайратига сазовор бўлган истеъдод эгаси бўлиб етишди. «Фақирнинг назмлари Хуросонда шуҳрат тутиб эрди», деб ёзади Навоий 1455—1458 йиллар ҳақида.

Тақдир Алишер Навоийни замонанинг улуғ ва шарафли кишиларига яқин қилди, устоз-мураббийлик этувчи зотлар билан ошно этди. 1466—1468 йиллар Алишернинг умри асосан Самарқандда кечди. Сул¬тон Ҳусайн Бойқаро Ҳиротни эгаллаганда, Алишер Навоий 28 ёшли мукаммал билимлар эгаси, юртга танилган шоир ва тажрибали давлат арбоби даражасига етишган эди.

1469 йилда Султон Ҳусайн илтимосига кўра Алишер Навоий Самарқанддан Ҳиротга қайтади ва рамазон ҳайити муносабати билан дўсти шарафига битилган «Ҳилолия» қасидасини унга тақдим этади. Ҳусайн Бойқаро Алишерни муҳрдор қилиб тайинлайди ва шу пайтдан шоирнинг эл хизматидаги фаол жидду жаҳди бошланади. Кўп ўтмай Навоий муҳрдорликни ўзининг яқин дўсти ва фикрдоши, шоир Амир Шайхим Сухайлийга топширади. «Бу нозиктаъб ва зукко Амир 20 йилдан ортиқ Бойқароға мулозим бўлди». Лекин Бойқаро дўстининг норозилигига ҳам қарамай, 1472 йил февралида уни вазир лавозимига тайинлайди ва «Амири Кабир» («Улуғ Амир») унвонини беради. Бу лавозимда Навоий эл-улус манфаати, шаҳар ва мамлакат ободончилиги, маданият равнақи, адолат тантанаси учун фойдаланадики, буларнинг барчаси пировард натижада Султон Ҳусайн давлатининг барқарорлиги ва нуфузини таъминлайди.

Ҳирот бу даврда ниҳоятда кўркамлашди, халқ турмуши яхшиланди, шеърият, нафис санъатлари ривож олди. Талабалар учун «Ихлосия» мадрасаси, дарвешлар учун «Халосия» хонақоҳи, беморлар учун «Шифоия» шифохонаси, масжиди Жомеъ ёнига қорихона («Дор ул ҳуффоз») қурилди. Улуғ амирнинг кутубхонасида 70 дан ортиқ хаттот ва мусаввирлар қўлёзмаларни оққа кўчириш, уларни бадиий безаш билан банд эдилар. Ҳиротда яна «Низомия», Марвда «Хусравия» ва бошқа мадрасалар бино этилди.

Навоий Мадраса, шифохоналар қурдириб қўя қолмасдан, уларни керакли даражада жиҳозлаш, ўз-ўзини таъминлаш учун вақф ерлар ажратиб бериш, мударрислар, табиблар ва бошқа ходимлар билан таъминлаш, уларга ойлик маош, озуқа, кийим-бош белгилашгача, талабалар нафақаси ва китобларигача, барча-барчасини мукаммал бошқариб, ташкил этиб берар эди ва ўзи доимо хабар олиб, назорат қилиб туришни ҳам унутмасди. Бинолар қурилиши тарҳи билан бевосита шуғулланар, уста ва шогирдлар меҳнатидан бохабар бўлиб турарди. Шоир ўз ҳузурига тез-тез шеър, илм ва санъат аҳлини чорлаб, маърифий суҳбатлар уюштириб турар, ёш истеъдодларни тарбият қилиб, уларга шароит яратарди. Хондамир, Беҳзод, Восифий ва ўнлаб ушбу тарбиятга ноил бўлган истеъдод эгалари шулар жумласидандир.

Шу давр ичида Алишер Навоий ўз қўли билан биринчи девони «Бадойи ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Бу девонга унинг ёшлик ва йигитлик пайтларида ёзган 800 дан ортиқ шеърлари жамланган бўлиб, шоир ижодий камолотининг биринчи босқичини акс эттиради.

Алишер Навоийга бағишланган тарихий ва илмий асарларда батафсил тавсиф қилинишича, 1469—1481 йиллар Алишер Навоийнинг ижтимоий ҳаёт ва ободончилик борасидаги энг фаол хизмат кўрсатган йиллари бўлган. Шоир 1481 йили «Вақфия» асарини ёзиб, унда ўзининг бинокорлик ва хайрия ишларига якун ясаб, ўз-ўзига ҳисоб берган.

Навоий деҳқончилик ишларини йўлга қўйиб, жуда яхши натижаларга эришган. Тарихчиларнинг ёзишича, Навоийнинг бир кунлик даромади 18 минг шоҳрухий динор миқдорида эди. Улуғ Амир бу даромаднинг кўп қисмини хайрли ишларга сарф қилган. Тарихчи Хондамир Навоий қурган 52 работ, 20 ҳовуз, 16 кўприк, бир қанча тўғон, ариқ, ҳаммом, масжид-мадрасаларни эслайди. Навоий турли соҳа олимларига ҳомийлик қилиб, ўнлаб илмий рисолалар битилишига бевосита сабабчи бўлган.

Алишер Навоий ўзи ва салафлари — Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Ироқий ва бошқалар яратган мустақил бадиий тафаккур тарзини «мажоз тариқи» деб номлади ва унда Ҳақ асрори «мажоз сувратинда» акс этишини таъкидлаган. Бу Борлиқни ўзига хос идрок этиш тарзи Нақшбандиянинг: «Дил ба ёру даст ба кор», қоидасига мувофиқ бўлиб, унда ибрат, илм, ирфон ва амал бир нуқтада бирлашар ва янги дунёга кўз очарди. Тавҳид таълимоти ва эътиқодини идрок этишнинг энг юқори босқичи бўлган бу дунёқараш тизими «Хамса» ва «Лисон ут-тайр» асарларида, шоир лирикасида бадиий инъикосини топган.

1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.

Навоий ўз ижоди билан ўзбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.

Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий таҳлили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.
Фаолияти

1483 йилдан Алишер Навоий ўзининг буюк «Хамса» асарини ёзишга киришди ва уни уч йилда тугаллади. Беш достонни ўз ичига олган бу улкан бадиий қомус 50 минг мисрадан ошиқ бўлиб, Навоийнинг барча шеърий меросини деярли ярмини ташкил қилади. «Хамса» — Алишер Навоий ижодининг қалбидир.

Форс тилидаги биринчи «Хамса» буюк шоир Низомий Ганжавий (1141—1209) томонидан яратилди. Шоир ҳеч бир ўринда ўзининг «Хам¬са» ёзганлигини қайд этмайди. Низомий вафотидан 100 йил ўтиб, Ҳиндистонда туғилиб ўсган форсийзабон турк ўғлони Хусрав Деҳлавий Низомий «Хамса»сига биринчи бўлиб татаббу ёзади ва «хамсачилик» анъанасини бошлаб беради. Деҳлавий «Хамса»си Низомийга ажойиб шарҳ ва ундаги мазмунларнинг янгича талқини сифатида ўзининг ҳам, салафининг ҳам шуҳратини оламга ёйди. Кейинги ХИВ— ХВ асрлар минтақа маънавияти «Хамса» анъанаси таъсирида ривож олди, шоирнинг салоҳияти ва иқтидори ҳеч бўлмаганида «Хамса»нинг бир достонига муносиб жавоб ёза билиш билан ўлчанадиган бўлди. Бу жаҳон маънавияти тарихида бетакрор ҳодисадир. Туркий адабиётда Қутб ва Ҳайдар Хоразмийлар бошлаб берган «хамсачилик» анъанаси ўзининг камолини Алишер Навоий ижодида топди.

Ислом ақидаларига кўра бир кеча-кундузда ўқиладиган беш вақт намоз «ал-Хамсату» дейилади, динимизнинг беш устуни (рукни) ҳам тавҳид (имон), намоз, рўза, закот, ҳаж — ўзига хос «Хамса» (бешлик)ни ташкил этади. Демак, Низомий достонларининг «Хамса» туркуми сифатида талқин этилиши, унга Амир Хусрав ва Навоий жаноблари бежиз эмас. Алишер Навоий «Садди Искандарий» достонининг муқаддима қисмида бу масалага махсус тўхталиб, «Ҳамса»нинг ҳар бир достони ёзилишини куннинг маълум вақтларида ўқиладиган саҳар, пешин, аср, шом ва хуфтон намозлари билан қиёс этади ҳамда «Хамса»ни буюк тоғ чўққисига кўтарилиш мобайнида беш ўринда тўхтаб, нафасни ростлаш учун бино этилган беш оромгоҳга ўхшатади.

Навоий ўз «Хамса»сини яратишга 1483 йилда киришган бўлса, унинг биринчи достони «Ҳайрат ул-аброр» («Яхши кишиларнинг ҳайратланиши»)ни ўша йили ёзиб тугатди. 1484 йилда «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Мажнун», «Сабъаи сайёр» («Етти сайёр»), 1485 йилда «Садди Искандарий» достонини поёнига етказди. Шоир ўз «Хамса»сига киритилган достонларда ўша давр учун муҳим бўлган муаммоларни қўйди, мутафаккир сифатида илғор қарашларни илгари сурди, ўзбек тилининг қудратини оламга намойиш этди.

Навоийнинг туркийча «Хамса»сининг яратилиши ХВ асрда Хуросон эли учун фавқулодда шодумонлик ва саодат сифатида қабул қилинди. Даврнинг икки қутби — маънавият пири Жомий ва буюк султон Ҳусайн Бойқаронинг ҳайрати ва юксак эътирофи ушбу ҳақиқатга далилдир.

Навоий шу йиллар орасида иккинчи девони — «Наводир ун-ниҳоя» («Беҳад нодирликлар»)ни тузишга киришди. Мутафаккир адиб тарихий ҳақиқатга ҳам муайян изчилликда ўз муносабатини билдириб ўтишни инсоф юзасидан лозим топди ва «Зубдат ут-таворих» («Тарихлар қаймоғи») асарини ёзиб тугатди.

1487 йили қишда Навоий Астробод ҳокими этиб тайинланди. Бошқа бек ва амирлар учун шарафли ҳисобланиши жоиз бўлган бу мартаба Амир Алишернинг нозик табиати учун муайян даражада озорли бўлди. Аммо шоҳ ҳукми вожиб, Амири Кабир ўлканинг ҳассос бир ҳудудини муҳофаза ва обод қилиш ниятида жўнаб кетди. Астрободда Навоийнинг икки йил чамаси ҳокимлиги бу шаҳар аҳли учун саодатли, Бойқаро салтанати учун хайрли бўлди.

Бу орада бирин-кетин Навоийнинг энг яқин устоз ва мусоҳиблари ҳаётдан кўз юмдилар. 1488 йили Сайид Ҳасан Ардашер, 1492 йили Абдураҳмон Жомий, 1493 йили Паҳлавон Муҳаммад вафот этди. На¬воий устозлари хотирасига «Ҳолоти Сайид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Хамсат ул-мутаҳаййирин» («Беш ҳайрат») асарларини шу йиллар ичида ёзиб тугаллади. Бу асарларида ўша давр воқелигига оид қимматли маълумотлар билан бирга Навоий яратган янги бадиий оламнинг назарий асосларига оид бир қатор далил ва мулоҳазалар ҳам баён этилган. Шу йилларда яна Навоий давр шуароси хусусида «Мажолис ун-нафоис» ва ислом маънавиятининг буюк сиймолари, хусусан, турк, форс, ҳинд машойихлари тарихига оид «Насоим ул-муҳаббат» («Муҳаббат шаббодаси») рисолаларини ёзади. Бу асарлар ниҳоятда муҳим манба бўлиб, ўша давр маънавиятининг жонли сиймоларидан мингга яқин киши ҳақида қимматли маълумотларни ўзида жам этган. Бундан ташқари нафақат тасаввур ирфони ва адабиёти, балки ислом даври маънавиятининг бошқа муҳим жиҳатлари ҳақида ҳам кўплаб назарий мулоҳазалар ушбу асарлар қатидан жой олган бўлиб, уларни муфассал тадқиқ этиш миллий маънавиятимизни холис англаб етишда бугунги авлодлар учун беназир манба ва асос бўлиб хизмат этади.

1492 йилда аруз илмига бағишланган «Мезон ул-авзон» («Вазнлар ўлчови») рисоласи ёзилди ва шоир ўз лирик ижодини қайта тақсимлаб, янги девонлар мажмуи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси»)ни яратиш ишига астойдил киришди. «Чор девон» номи билан шуҳрат қозонган бу буюк мажмуа 45 минг мисрага яқин турли жанрлардаги кичик ва ўрта ҳажмли шеърларни ўзида жамлаган бўлиб, «ғаройиб ус-сиғар» («Болалик ажойиботлари»), «Наводир уш-шабоб» («Йигитлик даври нодирликлари»), «Бадоеъул-васат» («Ўрта ёш кашфиётлари»), «Фавойид ул-кибор» («Кексаликдаги фойдали мулоҳазалар») номлари билан аталади. Бу тўрт жилдда 16 жанрга оид 3000 дан ортиқ шеър бўлиб, уларда 2600 ғазал, 210 қитъа, 133 рубоий, 86 фард, 52 муаммо ва бошқалар мавжуд. «Хазойин ул-маоний»га олдинги икки алоҳида девондаги шеърларнинг деярли барчаси кирган бўлиб, кейин яратилган 1400 га яқин янги асарлар қўшилган.

Бу туркий тилда ёзилган асарлари, достонлари, шеърларидан ташқари Навоий форс тилида ҳам 12 минг мисрадан ошиқ шеър, муаммо жанри ҳақида «Муфрадот» рисоласини, «Ситтайи зарурия», «Фусули арбаа» туркум қиссаларини ёзди, «Фоний» тахаллуси билан алоҳида девон тузди. Ушбу асарлар Хоқоний, Амир Ҳусрав, Саъдий, Ҳофиз, Камол Хўжандий, Жомий каби форс адабиётининг мумтоз намояндалари билан ижодий баҳсда туғилган бўлиб, ҳам бадиий ифода, ҳам мазмуний теранликда салафлар билан тенг қудрат намойиш этади.

Навоий 1498 йилда «Лисон ут-тайр», 1499 йилда «Муҳокамат ул-луғатайн», 1500 йили «Маҳбуб ул-қулуб» асарларини езди. Бу уч асар буюк шоир ва мутафаккир ижодининг авж нукталари эди. Адиб «Муҳокамат ул-луғатайн» да ўзининг бутун ижодий йўлини сарҳисоб қилиб, туркий тилдаги шеъриятнинг қудратини таъкидлаган. Унда, жумладан, қуйидаги маълумот бор: «Чун «Лисон ут-тайр» илҳоми била тараннум тузупмен, қуш тили ишорати била ҳақиқат асрорини мажоз суратида кўргузупмен».

Алишер Навоий гўдаклик чоғларидан тасаввуф шеъриятининг устоди Фаридиддин Аттор яратган «Мантиқ ут-тайр» асарига меҳр қўйгани бизга маълум. Умрининг охирида ушбу асарга татаббу — жавоб ёзар экан, ўзининг шунгача ёзган барча асарларига фалсафий якун ясайди. Аттор асари Борлиқнинг ягона моҳияти ҳақида, Ҳақ асрори ва инсон учун уни англаб етиш имкон даражаси ҳақида эди. «Лисон ут-тайр» мазмуни «Мантиқ ут-тайр»га зид ёки ундаги фикрларнинг такрори ҳам эмас, балки янги тарихий-маънавий босқичдаги шарҳи, талқинидир.

Атторнинг қушлар тилидан ёзилган достонида ирфоний эҳтирос ниҳоятда жўшқиндир. Навоий эса босиқ воқеабанд тасвирга урғу беради, қушлар саргузаштида ва ички ҳикояларда ҳаётийликни кучайтиради. Бу бежиз эмас. Охирги хулосада Навоий салафига қараганда олға кетади, масала моҳиятини теранроқ ҳис қилади ва бадиий тасвирни ҳам шунга муносиб яратади.

Ниҳоят Навоий охирги асари «Маҳбуб ул-қулуб» («Кўнгилларнинг севгани») рисоласида барча саволларга яна ўзи жавоб берган. Бу асар том маънода ижтимоий-фалсафий ва ахлоқий ғояларга тўлиқ бўлиб, ХV асрда мавжуд бўлган барча ижтимоий тоифалар моҳияти муфассал очиб берилган, ижтимоий ва ахлоқий ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқлиги, яхлитлиги ишонарли таъкидланган. Бу асар турли афоризм, мақол ва маталларга бой бўлиб, халқ орасида жуда кенг тарқалган.

Алишер Навоий ўзи ва салафлари — Низомий, Деҳлавий, Ҳофиз, Ироқий ва бошқалар яратган мустақил бадиий тафаккур тарзини «мажоз тариқи» деб номлади ва унда Ҳақ асрори «мажоз сувратинда» акс этишини таъкидлаган. Бу Борлиқни ўзига хос идрок этиш тарзи Нақшбандиянинг: «Дил ба ёру даст ба кор», қоидасига мувофиқ бўлиб, унда ибрат, илм, ирфон ва амал бир нуқтада бирлашар ва янги дунёга кўз очарди. Тавҳид таълимоти ва эътиқодини идрок этишнинг энг юқори босқичи бўлган бу дунёқараш тизими «Хамса» ва «Лисон ут-тайр» асарларида, шоир лирикасида бадиий инъикосини топган.
1500 йилларга келиб шоирнинг ҳаёт шароити қийинлашиб, соғлиги заифлашиб қолса-да, ижоддан тўхтамади. 1501 йилнинг бошида Навоий касалликдан вафот этди. Бутун Ҳирот халқи ўзининг буюк шоири билан хайрлашишга чиқди ва 7 кун давомида мотам тутди.
Навоий ўз ижоди билан узбек адабиётининг сўнгги ривожини белгилабгина қолмай, Мовароуннаҳр ва Хуросоннинг бутун маънавий маданияти тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатди. Унинг асарлари, шеърияти қайта-қайта кўчирилиб, халқ орасида кенг тарқалиб, шоирлар учун мактаб вазифасини ўтади, мадрасаларда кенг ўрганилди.
Алишер Навоий ижодини ўрганиш, унинг илмий тахдили бўйича сўнгги йилларда қатор таниқли тадқиқотчилар иш олиб бордилар ва бугунги кунда ҳам Навоийнинг мероси кўпгина олимларимизни илҳомлантириб келади. Ҳозирда мактаблар, хиёбонлар, кўчалар буюк шоиримиз номи билан юритилади. Унинг номида Ўзбекистон Давлат мукофоти таъсис этилган.
Алишер Навоий — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби. Асл исми Низомиддин Мир Алишер бўлиб, 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротда таваллуд топганлар, 1501 йилнинг 3 январида вафот этганлар. Алишер Навоийнинг ота томондан бобоси Амир Темурнинг Умар Шайх исмли ўғли билан кўкалдош (эмикдош) бўлиб, кейинчалик Умар Шайх ва Шоҳрухнинг хизматида бўлган. Отаси Ғиёсиддин Баҳодир эса Абулқосим Бобурнинг яқинларидан бўлиб, мамлакатни идора этишда иштирок этган.

Онаси (исми номаълум) Қобул амирзодаларидан Шайх Абусаид Чангнинг қизи. Алишер Навоийнинг болалиги Шоҳрух ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келган. У темурийзодалар, хусусан бўлажак подшоҳ Ҳусайн Бойқаро билан бирга тарбияланган. 4 ёшида мактабга бориб, тез савод чиқариб, туркий ва форсий тилдаги шеърларни ўқиб, ёд ола бошлаган. Ўзбек тили билан бир қаторда форсий тилни ҳам мукаммал эгаллаган. 1447 йил 12 мартда мамлакат подшоҳи Шоҳрух вафот этгач, тахтга даъвогарлар орасида ўзаро кураш бошланади. Уруш-жанжаллар кўп кишиларни Хуросондан турли томонга кўчиб кетишга мажбур этди. Алишер Навоийлар оиласи ўз тинчлигини кўзлаб, Ироққа кўчишди (1449).

Таф шаҳрида Алишер машҳур «Зафарнома» тарихий асари муаллифи, шоир Шарафиддин Али Яздий билан учрашади. Бу учрашув болада ёрқин таассурот қолдиради. Ғиёсиддин Баҳодир оиласи Ҳиротга, қарийб икки йил муддат ўтгач, қайтади. Абулқосим Бобур Ғиёсиддин Баҳодирни Сабзавор шаҳрига ҳоким қилиб тайинлади.Алишер Навоий Ҳиротда қолиб ўқишни давом эттирди. Алишер Навоий шеъриятга ғоят қизиқди, Шарқ адабиётини қунт билан ўрганди. Оила муҳити болалигидаёқ унда адабиётга зўр ҳавас туғдирган эди. Тоғалари Мирсаид — Қобулий, Муҳаммад Али — Ғарибий етук шоир эдилар. Алишер Навоийлар уйида шоирлар тез-тез тўпланишиб, мушоира қилишар, адабиёт ва санъат ҳақида суҳбатлашар эдилар.Алишер Навоий 10—12 ёшларидан шеър ёза бошлаган. Тарихчи Хондамирнинг ёзишича, ёш Алишер Навоийнинг истеъдодидан мамнун бўлган мавлоно Лутфий, унинг:
Оразин ёпқоч, кўзумдан сочилур ҳар лаҳза ёш,
Бўйлаким, пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш матлаъли ғазалини тинглаб: «Агар муяссар бўлса эди, ўзимнинг ўн-ўн икки минг форсий ва туркий байтимни шу ғазалга алмаштирардим…» деган.
Алишер Навоий 15 ёшида шоир сифатида кенг танилган. Шеърларини туркий (Навоий тахаллуси билан) ва форсий (Фоний тахаллуси билан) тилларида ёзган.
Алишер Навоий 13—14 ёшларида отаси ҳаётдан кўз юмади. Уни Абулқосим Бобур ўз тарбиясига олади, катта бадиий истеъдоди учун ғоят эъзозлайди. 1456 йил октябрда мамлакат пойтахти Ҳиротдан Машҳадга кўчирилади, Абулқосим ёш Алишерни ҳам, ўз хизматида бўлган Ҳусайн Бойқарони ҳам Машҳадга олиб кетади.
1457 йилнинг баҳорида тўсатдан Абулқосим Бобур ҳам вафот этди. Алишер Навоий учун бу, отаси вафотидан кейинги, иккинчи оғир жудолик бўлди. У Машҳад мадрасаларидан бирида ўқишини давом эттиради. Дўсти Ҳусайн Бойқаро эса Марв ва Чоржўй томонларга омад қидириб кетади. Хуросонни темурийларнинг яна бир вакили, Мовароуннаҳр ҳукмдори Султон Абу Саид эгаллади ва пойтахтини Самарқанддан Ҳиротга кўчиради. Ҳусайн Бойқаронинг тахтни эгаллаш йўлидаги биринчи рақиби — Абу Сайд эди. Алишер Навоий оиласининг хоҳиш-рағбати Ҳусайн томонда бўлиб, бу аввало уларнинг оилавий яқинликлари билан изоҳланарди. Бундан янги ҳукмдор ҳам яхши хабардор эди. Ўртадаги бу вазият Алишер Навоий ҳаётини мураккаблаштирган.
Алишер Навоий Машҳадда оддий бир муллавачча сифатида яшади. Шоирнинг бу даврдаги ижодида ўз юртини соғиниб ёзган ғазаллари талайгина. Орада, хусусан, ёз фаслларида Ҳиротга бориб-келиб ҳам турган. 1463 йилда эса у узил-кесил Ҳиротга қайтди. Бироқ бу ерда аҳвол ўзгарган, шаҳар харобага айланган эди. Хуросон пойтахтида Султон Абу Саид ўз тартибини ўрнатган, муҳим вазифаларга у билан Мовароуннаҳрдан келган кишилар тайинланган, Алишер Навоийга яқин кишилар қувғин қилинган, Ҳусайн Бойқаро билан бирга кетган тоғалари — Мирсаид ва Муҳаммад Али урушда ҳалок бўлган, яшаш учун бирон жой топиш муаммо эди.
Алишер Навоийнинг ўша кунлардаги аҳволи унинг кейинчалик устози Саййид Ҳасан Ардашерга Самарқанддан ёзган мактубидаги шеърий сатрларда ниҳоятда таъсирли ва ҳаққоний ифодалаб берилган. Бу вақтда мамлакатда таниқли шоир бўлиб қолган Алишер Навоийни Абу Сайд таъқиб қилиб, Ҳиротдан чиқариб юборади. Шоир Самарқандга кетишга мажбур бўлади. Алишер Навоий Самарқандда 1465 йилдан 1469 йилнинг баҳоригача яшади, Фазлуллоҳ Абу Лайс мадрасасида ўқиб, турли фанларга оид билимларини янада чуқурлаштирди. Самарқанднинг кўзга кўринган шоирлари — Шайхим Суҳайлий, Мирзобек, Мавлоно Ховарий, Мир Қарший, Ҳарими Қаландар, муаммогўй Улойи Шоший, олим Мавлоно Муҳаммад Олим ва бошқа билан ҳамсуҳбат бўлди ва дўстлашди.
Самарқанд шаҳри ҳокими Аҳмад Ҳожибек асли ҳиротлик бўлиб, Вафоий тахаллуси билан шеърлар ёзарди, у Алишер Навоийга алоҳида ҳурмат ва эътибор билан қаради. Унинг ёрдамида Алишер Навоий давлат ишлари билан ҳам шуғуллана бошлади. У давлат ишларини бошқаришда дастлабки тажрибани шу ерда орттирди ва бу унга кейинчалик асқотди. Алишер Навоийнинг Самарқанддаги сиёсий ва давлат фаолияти юқори баҳоланиб, унга «Чиғатой амири» унвони берилган.
1469 йил бошларида Султон Абу Сайд Қорабоғда ўз аскарлари томонидан ўлдирилади. Кўпдан буён шундай вазиятни кутиб юрган Ҳусайн Бойқаро зудлик билан келиб, Ҳирот тахтини эгаллайди. Алишер Навоий ҳам Ҳиротга етиб келади. 1469 йил 14 апрел куни, рамазон ҳайити муносабати билан уюштирилган қабул маросимида Алишер Навоий ўзининг Ҳусайн Бойқарога янги ёзган «Ҳилолия» қасидасини тақдим этади. Подшоҳ Алишер Навоийни муҳрдорлик мансабига тайинлайди.
Алишер Навоий Ҳусайн Бойқаронинг энг хавфли сиёсий рақиби — Ёдгор Муҳаммад Мирзони тунда қўлга олишда шахсий жасорат кўрсатади. Янги ҳукуматнинг ортиқча солиқларидан норози бўлиб, қўзғолон кўтарган халқ оммасини тинчитишда адолат ва мардонаворлик билан иш тутади. Шу воқеалардан сўнг маълум вақт ўтгач, Ҳусайн Бойқаро ҳукуматидаги мухрдорлик вазифасига Алишер Навоийнинг розилиги билан унинг самарқандлик дўсти, шоир Шайхим Суҳайлий тайинланади.
Алишер Навоийнинг мақсади саройда маслаҳатчи бўлиб қолиш, кўпроқ ижодий иш билан шуғулланиш эди. Бироқ Ҳусайн Бойқаро 1472 йилнинг феврал ойида уни ўз саройининг бош вазири қилиб тайинлайди ва унга «Амири кабир» унвонини беради. Алишер Навоий янги лавозимда аввало бутун кучини мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга қаратди. Вақф ишларини тартибга солишга киришди. Шаҳарларда савдо-сотиқни, ҳунармандчиликни ривожлантиришга катта аҳамият беради. Алишер Навоий саъйи ҳаракати билан қишлоқларда деҳқончилик маданияти ўсиб боради. Шаҳарлар, хусусан Ҳирот кун сайин обод бўла бошлайди. Буюк инсонпарвар Алишер Навоий ўрта асрдаги Уйғониш даврининг бошқа улуғ зотлари сингари бутун ҳаёти билан ҳақиқий инсон қандай бўлиши лозимлигини кўрсатди. У ўз давридаги ноҳақликка, адолатсизликка қарши курашди, амалдорларнинг ўз вазифаларини суиистеъмол қилишларини ва таъмагирликларини фош этди, ожиз, муҳтож кишиларни ўз ҳимоясига олди. Султон Ҳусайн Бойқаро подшоҳлик қилган, Алишер Навоий ҳукуматда бош вазир вазифасини эгаллаганларида ҳеч бир мамлакатга қарши босқинчилик уруши олиб борилмади.
Бош вазир Алишер Навоий маданият ва санъатнинг чинакам ҳомийси сифатида танилади. Унинг фаолиятида ижтимоий-сиёсий масалаларни тўғри ҳал этишга интилиш, жамиятдаги барча ижтимоий қатламларга, барча қавмларга бир хил муносабатда бўлиш, ҳеч қайси бирини камситмаслик, ҳамманинг манфаатига баробар хизмат қиладиган жамоат биноларини қуришга алоҳида эътибор бериш олдинги ўринга чиқа бошлади.
Хондамирнинг қайд қилишича, 80-йиллар давомида Алишер Навоий ўз маблағлари ҳисобидан Ҳиротда ва мамлакатнинг бошқа шаҳарларида бир неча мадраса, 40 та работ, 17 масжид, 10 хонақоҳ, 9 ҳаммом, 9 кўприк, 20 га яқин ҳовуз қурган ёки таъмирлаттирган. Улар орасида Ҳиротдаги «Ихлосия», «Низомия» мадрасалари, «Халосия» хонақоҳи, «Шифоия» тибгоҳи, Қуръон тиловат қилувчиларга мўлжалланган «Дорул-ҳуффоз» биноси, Марвдаги «Хусравия» мадрасаси, Машҳаддаги «Дорул-ҳуффоз» хайрия биноси ва бошқа ноёб меъморий ёдгорликлари бор.
Бу даврда Ҳиротда адабий ҳаёт жўш урган. Алишер Навоий атрофида Шайхим Суҳайлий, Хожа Осафий, Биноий каби ўнлаб шоирлар, Ҳасан Ноий, Хожа Абдулло Марворий, Қулмуҳаммад Удий, Шоҳқули Ғижжакий каби ўнлаб созандалар, Мирхонд, Хондамир каби тарихчилар, Султонали Машҳадий, Абдужамил Котиб, Хожа Ҳофиз Муҳаммад, Султонали Коиний, Муҳаммад Хандон, Мавлоно Ҳижроний каби машҳур котиблар, Беҳзод каби мусаввирлар қизғин ижодий меҳнат билан банд эдилар. Ҳиротда, умуман Хуросон мулкида маънавий ҳаётнинг бақувват устунларидан Абдураҳмон Жомий билан Алишер Навоий ўртасидаги ижодий ҳамкорлик — устоз-шогирдлик кўп масалаларда ҳамфикрлиликка олиб келди. Алишер Навоийнинг ўзбек тилидаги дастлабки йирик асарларидан «Ҳилолия» қасидаси Султон Ҳусайн Бойқарога бағишланган бўлса, форсий тилдаги биринчи йирик асари «Туҳфат ул-афкор» (1476) қасидаси Жомийга бағишланган эди.
1470-йилларнинг охирларида Алишер Навоий ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони — «Бадоеъ ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Мазкур девонда 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 таржеъбанд, 2 мусаддас бўлиб, бундай мукаммал девонни тузиш Навоийгача камдан-кам ўзбек шоирига насиб бўлган. Алишер Навоий «Бадоеъ ул-бидоя» тузилгандан кейинги даврда ёзилган ўзбекча шеърлари асосида 1480 йилларнинг охирида «Наводир ун-ниҳоя» («Беҳад нодирликлар») девонини тузди. 1481 — 82 йилларда Алишер Навоий «Чихл ҳадис» («Қирқ ҳадис» ёки «Арбаин») асарини ёзади. Бунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг қирқ ҳадиси тўртлик билан шеърий ифодалаб берилган.
Алишер Навоий мансуб адабий ҳаётда шеърий жанрлардан ғазал, қасида, айниқса муаммо ёзишга қизиқиш кучли эди. Алишер Навоий форсий девонига 373 муаммо киритган. Шундай адабий майллар туфайли 1485 йил муаммо ёзиш қоидалари ҳақида махсус «Муфрадот» асарини яратди.
Алишер Навоийда ўзбек тилида «Хамса» — беш достон яратиш мақсади ёшлигидан бўлган. Бу мақсадини 1483—85 йилларда амалга оширди. Асар ўзбек адабиёти шуҳратини оламга ёйиб, жаҳон адабиётининг дурдоналаридан бирига айланди.
«Хамса»дан кейин Навоий яна бир қанча асарлар яратди. 1485 йил узининг машҳур «Назм ул-жавоҳир» асарини ёзди, бунда биринчи халифалардан бўлмиш Ҳазрат Алининг 266 та ҳикматли гапи рубойи тарона (тўрт мисраси ҳам қофияланган) шаклида баён этилган. 1494 йилда туркий тилдаги мактубларини тўплаб «Муншаот» («Мактублар») мажмуасини тузди. 1495 йил Жомийнинг «Нафаҳот ул-унс» асарини «Насойим ул-муҳаббат» («Муҳаббат шабадалари») номи билан таржима қилиб, уни қайта ишлаб, туркий машойихлар ҳақидаги янги маъ-лумотлар билан бойитди. Шу боисдан «Насойим ул-муҳаббат»га Алишер Навоий нинг мустақил асари сифатида қараш мумкин.
Алишер Навоий 1491—92 йиллардан бошлаб туркий тилда ёзилган ҳамма шеърларидан янги, йиғма девон тузишга киришди ва бу иш 1498—99 йилда ниҳоясига етди. Девоннинг умумий номи «Хазойин ул-маоний» («Маънолар хазинаси») бўлиб, 4 қисмдан иборат бўлганлиги учун «Чор девон» деб ҳам аталган. Девон шоирнинг бутун ҳаёти давомида ёзилган шеърларини қамраб олган, уларда Алишер Навоий нинг барча даврларидаги кайфияти, дунёқараши, орзу-умидлари ифодалаб берилган.
Тахминан шу йилларда Алишер Навоий форсий шеърларидан ташкил топган «Девони Фоний» («Фоний девони»)ни, форсий тилдаги 2 қасидалар мажмуаларини тузиб, форсий шеърият тарақ-қиётига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Хуросонда форсийзабон халқлар кўпчилликни ташкил этганлиги инобатга олинса, Алишер Навоийнинг бу тилда ҳам самарали ижод қилгани мамлакат маънавий эҳтиёжини яхши ҳис этганлигини билдиради.
Алишер Навоийнинг шеърий даҳоси XV аср охирларига келиб яна жўш урди. У 2 йил мобайнида 2 та йирик асар — «Лисон ут-тайр» («Қушлар тили») достонини ва «Муҳокамат ул-луғатайн» («Икки тил муҳокамаси») номли илмий асарини яратди. Алишер Навоийнинг сўнгги буюк асарларидан яна бири насрий панднома йўсинида ёзилган «Маҳбубул-қулуб» («Қалблар севгани»)дир. У Шарқ адабиёти тарихида Шайх Саъдийнинг «Гулистон», Кайковуснинг «Қобуснома», Низомий Арузи Самарқандийнинг «Чор мақола» каби асарлари қаторида туради. Бу асарида Алишер Навоий ўзининг ҳаёт йўлини, бошидан кечирган турмуш машаққатларини ёрқин тасвирлаб берган.
1500 йилнинг декабрда Ҳусайн Бойқаро исён кўтарган ўғли — Муҳаммад Ҳусайн билан сулҳ тузиб, Ҳиротга қайтар экан, Алишер Навоийни ҳам уни кутиб олиши лозимлигига ишорат қилади. Орада 2—3 кунлик йўл бор эди. Алишер Навоий ўзининг сўнгги шеърини Поёб работида ёзган ва ундан нусха кўчиртириб, келаётган Ҳусайн Бойқарога юборган. Учинчи куни Алишер Навоий ҳукмдор истиқболига яқинлашаётганида ўзини ёмон ҳис этган, у билан кўришаётганда ҳушидан кетиб, қайтиб ўзига келмаган ва ҳаётдан кўз юмган.

Похожие записи:

""
ЧУДЕСНЫЙ НАПИТОК ТРАВНИКА ИЗ КИТАЯ
збавляет от плохих клеток, образующихcя в организме или сдерживает иx рост! Принимaть в течение 3 месяцев, здоровье моментально восстанавливается. Это похоже на чудо. * Вам нужнa однa свек...
""
Качество вина проще всего оценить по его цвету...
Это намного проще, чем по вкусу и аромату, но не менее эффективно.
no_photo
Boqiy bitiklar
Qumgα bosh qo'ysαm yiglαr sαhrolαr, Mendαn bezor bulgαn ikki dunyolαr. Suv ichsαm quriydi hαtto dαryolαr, Ulαrning boshigα bαlo yαrαldim. Qαygα qαdαm qo'ysαm kuzgα αylαndi, Ko'ngil bergαn insonim m...
""
Развитие суперпамяти
Суперпамять – как её развить или хотя бы не потерять? Тренировка памяти в быту – несколько простых правил. Возможно ли выработать суперпамять и супервнимание? Однозначно, да! Многие ленивцы хотели ...
Комментарии (0)
Кнопка сайта SPY.UZ